Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги "ракета отувчининг ҳаракати" қайд этилган ҳудудга ҳаво ҳужуми уюштирди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
"Бир мунча вақт олдин Ливан жанубида террорчилик ҳаракати ва "Ҳизбуллоҳ" мобил ракета учиргичининг ҳаракати аниқланган эди, бу таҳдид Исроил ҳаво кучларининг зарбаси билан бартараф этилди", — дейилади баёнотда.
Армия матбуот хизматининг таъкидлашича, Исроил армияси бўлинмалари "Ливан жанубига жойлаштирилган" ва "ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилишини фаол равишда бостиради".
Исроил ва Ливан ўртасида 2023 йил октябрь ойида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи сулҳ ҳақидаги келишув 27 ноябрь куни эрталаб кучга кирди.