Исроил мудофаа кучлари Ливандаги Ҳизбуллоҳ объектларига ҳужум қилди. Байрутнинг жанубий чеккаларидаги ҳудудлар зарбага учради.
Ҳужум олдидан ЦАХАЛ учта ҳудуд аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирган. Араб ОАВлари Исроил қирувчи самолётлар ва дронлардан фойдалангани ҳақида хабар берди.