Исроил Мудофаа Кучлари Ливан жанубидаги олтита қишлоққа ҳаво ҳужумларини уюштирди, уларда "Ҳизбуллоҳ" жангарилари нишонлари жойлашган деб тахмин қилинмоқда.
Бу ҳақда Lebanon 24 янгиликлар портали хабар берди.
Янгиликлар порталига кўра, Бурж ал-Шимали, Ҳараиб, Хирбет Дувейр, ал-Маашук, ал-Самаия ва ал-Хош қишлоқлари ҳужумга учраган. Исроил ҳужумлари Ливан ҳудудидан Юқори Галилей томон ракеталар отилганидан кейин содир бўлган.
"Ҳизбуллоҳ" жангчилари Ливан жанубидаги Ал-Эдейсан минтақасига кирган Исроил қўшинлари карвонига ўқ уздилар. "Ҳизбуллоҳ" баёнотига кўра, ўқ-дорилар ташиётган юк машинасига зарба берилди.
Рашаф ва Байт Яҳунда Исроил механизациялашган патрулларига ҳужум қилинди. Натижада, баёнотда кўрсатилганидек, тўртта ҳарбий транспорт воситаси ишдан чиқарилди.