Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қуролли тузилмаларига қарши жанговар амалиётлар чоғида саккиз нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Исроилнинг The Times of Israel газетаси ёзмоқда .
Гап учта капитан, учта биринчи даражали сержант ва иккита катта сержант ҳақида кетмоқда. Улар 21 ёшдан 23 ёшгача.
Нашр маълумотларига кўра, Ливан жанубидаги қишлоқда «Ҳизбуллоҳ» билан отишма чоғида олти нафар исроиллик командо ҳалок бўлган. Худди шу ҳодисада яна бир офицер ва тўрт нафар аскар оғир яраланди.
Бинодаги отишмадан сўнг ярадорларни эвакуация қилиш чоғида жангарилар миномётлардан Исроил ҳарбийларига қарата ўт очган, натижада яна бир неча киши жароҳатланган. Айрим ҳодисада разведка бўлимининг икки аскари ҳалок бўлди, яна бири оғир яраланди.