Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги Иззе, Румейн, Эркин қишлоқлари ва Жиба шаҳрига ҳаво зарбаларини берди. Жиба шаҳрида бир нечта уйлар зарар кўрди. Армиянинг маълум қилишича, зарбалар Ҳизбуллоҳга алоқадор иншоотлар ва ракета майдончаларига қаратилган. Ўт очишни тўхтатиш келишуви бўлишига қарамай, Исроил ҳужумларни давом эттирмоқда. 2024 йилдан буён бу ҳудуддаги Исроил зарбаларида юзлаб одамлар ҳалок бўлган, минглаб киши эса жароҳат олган.