Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ливан жанубидаги ХАМАСнинг ўқув лагерига ҳужум қилди

Исроил Ливан жанубидаги ХАМАСнинг ўқув лагерига ҳужум қилди

Исроил армияси Ливан жанубидаги ХАМАСнинг ўқув лагерида фаолият юритаётган террорчиларга зарба берди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилган.

"Исроил Ливан жанубидаги Айн-ал-Ҳилве (Фаластин қочқинлар лагери) ҳудудидаги ХАМАСнинг ўқув лагерида фаолият юритаётган террорчиларга зарба берди. Зарба берилган ҳарбий лагердан ХАМАС террорчилари Исроил аскарлари ва Исроил давлатига қарши террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун машғулотлар ўтказишда фойдаланилган”, — дейилади баёнотда.

Матбуот хизмати “зарбалар олдидан тинч аҳолига етказиладиган зарарни минималлаштириш чоралари кўрилгани”, жумладан, “аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланиш”, “ҳаво кузатуви” ва “қўшимча разведка маълумотлари тўплангани”ни қайд этган.

“Исроил Ливандаги ХАМАС жангариларига қарши ҳаракат қилмоқда ва улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ХАМАС террорчиларига қарши ҳаракатларини давом эттиради”, — деди Исроил армияси.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!