Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил кучлари Ғазодаги Носир касалхонасига кетаётган ЖССТ ёрдам колоннасини тўсиб қўйди

A A A
Исроил кучлари Ғазодаги Носир касалхонасига кетаётган ЖССТ ёрдам колоннасини тўсиб қўйди

Исроил кучлари Ғазо секторидаги Носир касалхонасидан 50 метр узоқликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёрдам колоннасини тўсиб қўйди.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, карвон юк машиналаридан бирида ёқилғи, иккинчисида сув ва озиқ-овқат бўлган. Карвонда БМТнинг юқори мартабали расмийлари ҳам бор эди.

Хабарда айтилишича, Исроил ҳарбийлари Носир касалхонасидан 50 метр узоқликда гуманитар ёрдам кўтарилган карвонни тўсиб қўйган.

Айни пайтда, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёзма баёнотида, Исроил ҳарбийларининг Ғазо жанубидаги Хон Юнис қишлоғида жойлашган Нассер касалхонасида тиббиёт ходимлари ва беморларни қўлга олиб, уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганини билдирди.

«Исроил кучлари кўп сонли тиббиёт ходимлари ва беморларни, шунингдек, кўчирилганларни туғруқхоналарда ушлаб, ғайриинсоний шароитларда сўроқ қилмоқда», — дейилади хабарда.

Исроил кучлари 120 бемор ва 5 тиббиёт ходимини шифохоналарда «электр, сув, очлик ва кислородсиз» қолдирди. «Кислородга муҳтож беморлар генераторлар тўхтаб қолиши сабабли ўлиши мумкин», - дея таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Исроил аскарлари Носир касалхонасидан оғир касалларни бошқа клиникаларга ўтказишнинг олди олинди, дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 16:20 17.02.2024. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!