Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида сўнгги 24 соат ичида 30 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарга 37 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади етказилди, улардан 5 нафари аввалроқ ҳалок бўлган. 136 нафар ярадор ҳам етказилган. Бироқ вайроналар остида ва кўчаларда ҳали ҳам кўплаб қурбонлар бор, уларга тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси хизматлари етиб бора олмаяпти", - дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 18 мартдан бери Исроил мудофаа кучларининг ҳаракатлари 4149 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган, 12,5 мингга яқин киши жароҳатланган.
2023 йил октябрь ойида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери қурбонларнинг умумий сони 54 418 нафардан ошди, 124 190 нафари жароҳат олди.