Исроил мудофаа кучлари Шимолий ҳарбий округи қўмондони генерал Ори Гордин ва Бош штаб оператив бошқармаси бошлиғи Одед Басюк Исроил армиясининг Ливандаги эҳтимолий ҳужуми режаларини маъқуллади. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Қўмондонлик, шунингдек, қўшинларни жанговар шай ҳолатга келтиришни тезлаштиришга қарор қилди. Хабарлар «Ҳизбуллоҳ» террорчилик гуруҳи ва иттифоқдош Фаластин қуролли кучларининг Исроил шимолида ҳужумлари кучайган бир пайтда келтирилмоқда.