Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳаво кучлари Ливан ҳудудига зарбалар бергани ҳақида хабар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан ҳудудига зарбалар бергани ҳақида хабар берди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливаннинг бир қанча нуқталарига зарба берилганини тасдиқлади. Кеча, 27 июль куни Исроил расмийлари Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Голан тепаликларида ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

“Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бир кечада Ливан ҳудуди ичида ҳам, жанубий Ливанда ҳам “Ҳизбуллоҳ” террорчилик гуруҳининг бир қатор нишонларига, жумладан, қурол-яроғ омборлари ва террор инфратузилмаларига зарбалар берди”, — дейилади ЦАХАЛ баёнотида.

27 июль куни кечқурун Исроил шимоли Ливан томонидан катта ўққа тутилди. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Голан тепаликларида 12 киши ҳалок бўлган. Исроил Ҳизбуллоҳ зарбаларни Эрон ракеталари ёрдамида амалга оширганини даъво қилмоқда. Ҳаракатнинг ўзи ҳужумларга алоқадорлигини рад этади.

Киритилди: 12:08 28.07.2024. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!