Исроил Мудофаа Кучлари Эрон Ҳасан ал-Аммам дивизиясининг артиллерия қўмондони Камал Малҳамнинг ўлдирилганини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби эълон қилди.
Маълумотларга кўра, зарба Ҳасан ал-Аммам дивизиясининг ўт очишни назорат қилиш учун масъул бўлган бош штаб-квартирасига қаратилган. Натижада артиллерия бошлиғи Камал Малҳам, дивизия қўмондони ёрдамчиси Яҳё Ҳассан ва бошқа бир қанча юқори мартабали ҳарбий зобитлар ҳалок бўлган.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Ҳасан ал-Аммам дивизияси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан боғлиқ бўлиб, "қаршилик ўқи"ни кучайтиради ва Исроил кучлари ва тинч аҳолисига ҳужумларни бошқаради.