Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида дипломатик делегацияга қарата ўт очди.
Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар бермоқда.
"Исроил босқинчи кучлари Жениндаги лагерга кираверишда бўлган дипломатик делегацияни жанговар ўқлар билан ўққа тутди," - дейилади материалда.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Агентлик маълумотларига кўра, делегация таркибига Европа ва араб мамлакатлари, жумладан, Россиядан 20 дан ортиқ дипломат кирган.