Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари бир йил давомида Ғазо секторида 108 журналистни ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари бир йил давомида Ғазо секторида 108 журналистни ҳибсга олди

Фаластин инсон ҳуқуқлари ташкилоти Addameer хабар беришича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроил ҳарбийлари Исроил назоратидаги Фаластин ҳудудида жами 108 нафар журналистни ҳибсга олган. Ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 58 нафар журналист бор.

Addameer материалларига кўра, 16 журналист маъмурий ҳибсга олинган. Қамоқхонадагиларнинг умумий сони 10 100 дан ошади (Исроил ва Фаластиндаги қамоқхоналар билан бирга).

Август ойи охирида Фаластин расмийлари уруш бошланганидан бери Ғазо секторида 169 журналист ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида қурбон бўлганларнинг умумий сони 41,8 минг кишига етган, 97 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.

Киритилди: 10:19 08.10.2024. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!