Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри маълум қилди
"Исроил Эроннинг ядро дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Қўшма Штатларга юқори мартабали делегация юборишни режалаштирмоқда. Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги Исроил ҳукумати Вашингтон ва Теҳрон ўртасида янги битим тузиш имкониятлари "катта эмас" деб ҳисобламоқда, шу билан бирга, иттифоқчиси билан ишончли ҳарбий режа юзасидан келишиб олишни хоҳламоқда", деб ёзади нашр.
“Коммерсантъ”нинг қайд этишича, Эрон расмийлари АҚШнинг таклифларида фақат таҳдидларни эмас, балки имкониятларни ҳам кўраётганликларини билдиришган. Теҳpон чуқурлашиб бораётган иқтисодий инқироз туфайли бу имкониятлардан фойдаланишга интилмоқда