Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс кучлари (элита бўлинмаси) штаб-квартирасига ҳужум қилди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
"Аниқ ва ишончли разведка маълумотларига асосланиб, Исроил армияси жангчилари Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "Қудс" кучлари штаб-квартираси ва Эрон армиясининг қўмондонлик марказларига ҳужум уюштирди", — дейилади баёнотда.
Армия матбуот хизмати ушбу штаб-квартирада "Қудс" жангарилари Эрон режимининг Яқин Шарқдаги ишончли вакиллари орқали Исроилга қарши террорчилик амалиётларини режалаштирганини қайд этди.