Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҲАМАСнинг "Рафаҳ" бригадаси қўмондонини йўқ қилганини маълум қилди

Исроил ҲАМАСнинг "Рафаҳ" бригадаси қўмондонини йўқ қилганини маълум қилди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ва ШАБАК Ғазо секторининг жанубида ҲАМАС ҳарбий қанотига қарашли «Рафаҳ» бригадаси қўмондони Самир Маҳмуд Ҳасан Абу Юнисни йўқ қилди.

Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси ўзининг Telegram каналида маълум қилган.

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Абу Юнис 15 сентябрь куни аввалги қўмондон Наэл Абу Обейд йўқ қилинганидан сўнг, тахминан икки ой давомида «Рафаҳ» бригадаси қўмондони лавозимида фаолият юритган.

«Абу Юнис аввалроқ ушбу бригадада бир қатор лавозимларда, жумладан, бригада қўмондони ўринбосари ҳамда “Телл ас-Султон” батальони қўмондони сифатида ишлаган ва ҲАМАС юқори раҳбариятининг муҳим шахсларидан бири бўлган», — дея таъкидланган идора баёнотида.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, Абу Юнис ўз лавозимида фаолият юритган даврда Исроил аҳолиси ва ЦАХАЛ ҳарбийларига қарши террорчилик ҳужумларини тайёрлаш ҳамда амалга ошириш бўйича буйруқлар берган. Шунингдек, у уруш давомида жиддий зарар кўрган бригада ва бутун ҲАМАС ташкилотининг жанговар салоҳиятини тиклаш билан шуғулланган.

Киритилди: 13:20 15.11.2026. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар