Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди

ҲАМАС Ғазо секторида сулҳ тузиш учун янги таклиф киритганидан кейин Исроил Фаластин гуруҳи билан музокараларни давом эттиришга рози бўлди, деб хабар беради Reuters.

Исроил разведка хизмати «Моссад»нинг раҳбари Девид Барнеа келишув тафсилотларини, шу жумладан, ҲАМАС асирлигидаги гаровга олинганларни озод қилишни муҳокама қилиш учун Қатарга борди, деб аниқлик киритди The Times of Israel.

Исроил музокаралар гуруҳидаги манба Reuters`га келишувга эришиш учун «ҳақиқий имконият бор» эканини айтди. «ҲАМАС томонидан илгари сурилган таклиф жуда муҳим жиҳатни ўз ичига олади», — деди агентлик суҳбатдоши.

Исроилнинг ҲАМАС таклифига муносабати аввалгиларидан кескин фарқ қилади, олдинлари Исроил расмийлари гуруҳ томонидан илгари сурилган шартларни номақбул деб атарди, эътибор қаратди Reuters.

Киритилди: 23:30 06.07.2024. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!