Жума куни тунда, Исроил танклари ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги базаларига ҳужум қилди. Жароҳатланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.
“Анадолу” мухбири берган маълумотга кўра, Исроил танки Ғазо жануби-шарқида жойлашган ҲАМАСнинг Иззуддин қисом қуролли қанотининг кузатув зонасига ҳужум қилган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Исроил томони ҳам воқеа ҳақида баёнот бермаган.
Manba: azon.uz