Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюросининг ўлдирилган раҳбари Яҳё Синварнинг жасади исроиллик гаровга олинганларга алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда CНН хабар берди .
Олинган маълумотларга кўра, Исроил Ғазода асирга олинган исроилликлар эвазига Синварнинг жасадидан «савдо воситаси» сифатида фойдаланишни кўриб чиқмоқда . Манбаларга кўра, гаровга олинганларни алмаштириш Синварнинг жасадларини Ғазога қайтаришнинг ягона йўли бўлиши мумкин.