Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Грециядан БМТда Фаластинга қарши позицияни эгаллашни сўрамоқда

Исроил Грециядан БМТда Фаластинга қарши позицияни эгаллашни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху сешанба куни Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиасдан БМТда Исроилни қўллаб-қувватлашни сўради, деб хабар бермоқда ТRТ.

Нетаняхунинг идораси Ғарбий Қуддусда Греция вазири билан учрашувдан сўнг берган баёнотида, «Бош вазир Исроил ва Греция ўртасидаги яхши икки томонлама муносабатлар Грециянинг БМТдаги овоз беришида ҳам ўз ифодасини топишига умид билдирди».

Нетаняху, шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши директорига бу масала бўйича Исроил, Греция ва Кипр (Грек Кипр маъмурияти раҳбарлари) ўртасида уч томонлама учрашувни мувофиқлаштиришни буюрди.

Греция ўтган ой БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластиннинг Исроил ишғоли ва унинг Фаластин халқи учун оқибатлари тўғрисида Халқаро Суддан маслаҳат хулосаси олиш ҳақидаги илтимосини қўллаб-қувватловчи резолюциясида бетараф қолган эди.

Манба.

Киритилди: 16:22 02.02.2023. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!