Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазога қарши тажовузда йўқотишларга учрамоқда

Исроил Ғазога қарши тажовузда йўқотишларга учрамоқда

Хон-Юнусда ХАМАС ҳужуми натижасида саккиз нафар исроиллик аскар ҳалок бўлди, умумий йўқотишлар сони ортиб бормоқда.

Ғазо секторида Исроил армияси жиддий йўқотишларга учради: сешанба куни Хон-Юнусда 8 нафар аскар ҳалок бўлди. Улардан етти нафари ХАМАС жангчилари томонидан мина урилиш натижасида бронетранспортерда портлатилди.

Исроил армиясининг маълум қилишича, портлашдан сўнг ёнғин келиб чиққан ва уни ўчириш имкони бўлмаган. Ҳарбийлар ёниб ҳалок бўлган. Ҳаво йўли орқали қутқарув операциялари самарасиз бўлган, сўнгра бронемашина эвакуация қилинган.

Худди шу куни Хон-Юнусда яна икки исроиллик ҳарбий гранатомётдан қилинган ҳужумда яраланган. Улардан бири оғир тан жароҳати олган, деб хабар берди The Times of Israel.

ХАМАС ҳаракати Исроил ҳарбийларига қарши бир қатор засадаларни амалга оширганини тасдиқлади. Охирги бир ойда Исроил армияси Ғазода 20 нафар аскарни йўқотди. Уларнинг 8 нафари Puma бронетранспортёри портлатилиши натижасида ҳалок бўлган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласига таъзия билдирди. 2023 йил октябридан буён Исроил расман 879 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини, 6012 нафарининг яраланганини эълон қилган.

Хан-Юнусдаги ҳужум охирги ойлардаги энг кўп йўқотишга олиб келган ҳодисалардан бири бўлди.

Шунингдек, октябрь ойида Исроил мухолифати етакчиси ва собиқ бош вазир Яир Лапид армия ҳақиқий йўқотишлар сонини камайтириб кўрсатаётганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, можаронинг илк йилида 890 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 11 мингдан ортиғи яраланган.

Киритилди: 08:15 27.06.2025. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!