Исроил Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи билан битим тузиш муддатини — АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарққа 13-16 май кунларига мўлжалланган ташрифи тугагунига қадар белгилади. Агар гаровга олиш масаласи бўйича келишувга эришилмаса, армия “Гидён аравалари” деб номланган кенг кўламли операцияни бошлайди, дея хабар беради Ynet Исроил хавфсизлик кучларидаги манбага таяниб.
Тасдиқланган режага кўра, Рафаҳ ҳудудида гуманитар ёрдамларни фильтрлаш ва ХАМАС гуруҳлари мавжудлигини олдини олиш учун “стерил зона” яратилади. Исроил қўшинлари ХАМАСнинг қайтишига йўл қўймаслик ва Ғазо сектори атрофида буфер зона ташкил этиш учун босиб олинган ҳудудларда қолиш ниятида.