Исроил мудофаа кучлари ХАМАС ҳаракитининг қаноти саналган Ал-Маваси батальони қўмондонини ўлдирилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
"Исроил ХАМАС Ал-Маваси батальони бўлинмаси қўмондони Халил Абд ан-Носир Муҳаммад Хатибга зарба берди ва ўлдирди", — дейилади баёнотда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Халил Абд ан-Носир Муҳаммад Хатиб "террорчилар бўлинмасига 2024 йил 22 январь куни Исроил қўшинлари ҳаракат қилаётган биноларни, шунингдек, Ал-Маваси ҳудудидаги кучлар хавфсизлигини таъминлаган танк бўлинмасини танкга қарши ракеталардан отган, натижада 21 аскар ҳалок бўлган".
Департаментнинг қўшимча қилишича, "террорчи Исроил армияси аскарларига қарши кўплаб ҳужумларда иштирок этган”.