Исроил ҳукумати Ғазо секторининг Фаластин қисмини Исроил армияси назоратидаги қисмдан ажратиб турувчи "Сариқ чизиқ" демаркациясидан қўшинларини олиб чиқмайди.
Бу ҳақда The Times of Israel манбаларга таяниб хабар берди.
"Исроил ўз қўшинларини Ғазо секторидаги мавжуд чизиқдан олиб чиқмайди. Расмийлар мамлакат фуқаролари ва ҳарбийларига таҳдидларни бартараф этишда давом этади", деди нашрга Исроилнинг юқори лавозимли амалдори.
Исроил илгари Тинчлик Кенгашининг Ғазо секторида аҳоли пунктларини қуриш бўйича таклиф қилинган режаси Исроил талабларига жавоб бермаслигини ва мамлакатнинг минтақадаги манфаатларига зид келишини айтган эди. Хусусан, расмийлар Ҳамас тўлиқ қуролсизлантирилмагунча Исроил ўз қўшинларини олиб чиқмаслигини таъкидладилар.