Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги Нассер шифохонасини бомбардимон қилди

Исроил Ғазодаги Нассер шифохонасини бомбардимон қилди

25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.

Хусусан, ҳалок бўлганлар орасида Reuters мухбири Хуссам ал-Масри ва Associated Press учун фриланс журналист Мариам Абу Дагга бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Al Jazeera мухбири Мохаммед Салама ва NBC’га тегишли журналист Моаз Абу Таха ҳам ҳужум қурбони бўлди. Reuters фототелеграфчиси Хатем Халед эса иккинчи зарба вақтида жароҳатланган.

Видео лавҳаларда кўринишича, иккинчи ҳужум биринчи зарба жойига чиққан журналистлар ва қутқарувчилар гуруҳига йўналтирилди. Бу «double-tap» (ики карра ҳужум) тактикаси сифатида баҳоланмоқда.

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва журналистлар иттифоқлари ушбу ҳодисани жиддий танқид остига олишмоқда. Фаластин журналистлар уюшмаси Исроилнинг бундай ҳуқуқбузарликларини «эркин медиага қарши очиқ уруш» деб атади.

Маълумот учун, «икки карра ҳужум» тактикаси — ҳарбий ва террорчилик амалиётларида ишлатиладиган усул бщлиб, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, бу тактика жиноят ҳисобланади. Чунки у қасддан тинч аҳоли ва қутқарувчиларни нишонга олади. Шунинг учун кўпинча «double-tap strikes» инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинади.

Киритилди: 16:46 25.08.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!