Исроил армияси Ғазо шаҳрининг ғарбий қисмидаги кўчирилганлар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада камида етти нафар тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Исроил қирувчи самолётлари кўчирилганлар бошпана олаётган Ғазо портида жойлашган лагерга ҳужум қилган. Зарба кўплаб қон тўкилишига олиб келди: ўлганлардан ташқари, кўпчилик яраланган.
Шунингдек, Исроил ҳарбий кемалари шаҳарнинг ғарбий қисми қирғоқларида балиқчиларга қарата ўқ узгани маълум қилинган. Ушбу ҳодисада қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Кун бошидан буён Исроилнинг Ғазонинг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари натижасида аллақачон 62 киши ҳалок бўлди.