Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги жамоат ошхоналари ва озиқ-овқат тарқатиш нуқталарини нишонга олди

Исроил Ғазодаги жамоат ошхоналари ва озиқ-овқат тарқатиш нуқталарини нишонга олди

Al Jazeera телеканалининг Санад фактларни текшириш бўлими маълум қилишича, Исроил ҳарбий кучлари душанба ва сешанба кунлари Ғазода 20 дан ортиқ жамоат ошхоналари ҳамда озиқ-овқат тарқатиш ва сақлаш жойларини "қасддан нишонга олган".

Санаднинг таҳлили кўрсатишича, Исроил ҳаво ҳужумларининг аксарияти Ғазо шаҳри ва Ғазонинг шимолий қисмидаги бошқа ҳудудларда содир бўлган. Бу ҳудудлар Исроил март ойи бошида анклавни тўлиқ қамал қилишни бошлаганидан бери ҳеч қандай ёрдам олмаган.

Санаднинг айтишича, 18 мартдан буён у ерда саккизта воқеа қайд этилган. Яна еттита ҳужум Дейр ал-Балоҳ ва Ғазо марказидаги қочқинлар лагерларида, бештаси эса жанубдаги Хон Юнисда рўй берган.

Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати ва Фаластин оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, жиноятчи Исроил ҳужумлари натижасида камида 60 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, юзлаб одамлар жароҳатланган.

Киритилди: 22:58 28.05.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!