Кеча тунда Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужуми уюштиргани оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, дейди фаластинлик шифокорлар. Зарбалардан бири Ал-Мавасидаги “гуманитар ҳудуд” деб аталадиган чодир лагерига берилган.
Жасадлар олиб кетилган Хан Юнис шаҳридаги Носир касалхонасига кўра, зарба камида 10 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган.
Ал-Жазиранинг Ғазо бўйича мухбирининг хабар беришича, исроиллик қўшинлар лагерда кўчирилган тинч аҳоли учун бошпана қуршаб олган.
“Бугун эрта тонгда Исроилнинг учувчисиз учоқлари ва зирҳли техникадаги қўшинлари Нусейрат қочқинлар лагеридаги мактабни ўраб олди, у ерда кўчирилган тинч аҳоли бошпана олиб, ҳаракатни чеклаб, одамларнинг бинони тарк этишига тўсқинлик қилди. Улар вақти-вақти билан дрон ва оғир артиллериядан ўқ узган. Ўлганлар бор”, — дейилади телеканал хабарида.