Исроил Ғазода "World Central Kitchen" кўнгиллиларини, яъни тўрт нафар хориж фуқароларини ўлдирди.
Улар Полша, Британия, Ирландия ва Австралия фуқаролари бўлган. Полша ташқи ишлар вазири Радек Сикорски Исроилнинг Полшадаги элчисидан WCK (Жаҳон марказий ошхонаси) билан бир полшалик ёрдам ходимининг ўлими юзасидан "шошилинч тушунтириш беришни" талаб қилганини айтди.