«Анадолу» агентлиги Ғазо секторидаги қирғиннинг бир йиллиги муносабати билан Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан буён анклавда содир этган жиноятлари ҳақида 13 тилда қисқа метражли анимацион филм суратга олди.
Хабарларда айтилишича, филм Исроилнинг Фаластин ҳудудида амалга оширган ва ўн минглаб тинч аҳолини ўлдирган қирғини ҳақида ҳикоя қилади.
Асар бомбалар натижасида уйидан айрилган болакайнинг «Қаерга борамиз?» деган саволи билан бошланиб, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг фотосуратлари билан якунланади.
Шунингдек, видеода Исроил армиясининг фаластинликларга эвакуация буйруғини бериб, уларни гўёки «хавфсиз зоналар» деб аталмиш ҳудудга сургани ва эксклав ичида миграцияга мажбур қилинганига эътибор қаратилади.
«Ғазо секторидан қочиш ўлимга боришдан фарқ қилмайди», — дейди матн муаллифлари.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 42 минг одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.