Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Янги қарор Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги йиғилишда қабул қилинди. Бу эса Нетаньяхунинг Fox News телеканалидаги сўнги интервюсида «бутун Ғазо сектори оккупация қилинади» деган баёнотига зид ҳолат бўлди.

Исроил ОАВ маълумотига кўра, режа миқёсига чеклов қўйилишига Генштаб раҳбари Эяль Замир ва ҳарбийлар томонидан билдирилган эътирозлар, шунингдек, шимолдаги исроиллик гаровдагиларга зарар етиши хавфи сабаб бўлган.

Бундан ташқари, Тель-Авив халқаро майдонда Ғазода атайлаб очарчилик юзага келтирилгани ҳақидаги айбловлар ортида янги санкциялардан қочишни ҳам ҳисобга олган.

Мухлислар ва таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Газо шаҳрини босиб олиш фаластинликларнинг янада кўпроқ сиқилиши ва оммавий кўчириш хавфини кучайтиради.

Киритилди: 18:46 08.08.2025. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!