Исроил ҳукумати ХАМАС ва Исломий Жиход томонидан Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси орқали юборилган жасад Исроиллик маҳбусга тегишли эканини расмий тасдиқлади. Бу ҳақда Исроил бош вазири девонхонаси хабар берди.
Аниқланишича, қолдиқлар офитсер унвонига эга захиратдаги аскар Лиор Рудаевга тегишли бўлган. Марҳумнинг оиласи дафн маросимини ташкил қилиш учун хабардор қилинган.
Ғазо секторида эса янги беш нафар исроиллик маҳбус жасади сақланиб қолганлиги тахмин қилинмоқда. 10-октябрда от очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан сўнг, омон қолган маҳбуслар озод этилган ва жами 28 жасад қолган.
ХАМАС ва Исломий Жиход келишув доирасида бир неча жасадни топширган бўлса-да, баъзилари текширишдан сўнг исроилликларга тегишли эмаслиги аниқланган. Жасадларни қидириш жараёни Ғазодаги вайроналар, инфратузилманинг зарар кўриши ва техника етишмаслиги сабабли мураккаб кечмоқда.