"Тел-Авив минтақада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифнинг кўп жиҳатларини қабул қилди", — дея маълум қилди АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мартабали расмийси журналистларга.
"Эндиликда ҲАМАС келишув кучга кириши учун гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишга рози бўлиши керак. Исроил биринчи навбатда энг заиф гуруҳлар беморлар, ярадорлар, кексалар ва аёлларни озод қилишга интилмоқда", — дея қўшимча қилди Оқ уй вакили.
CNN маълумотларига кўра, ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилган тақдирда, сулҳни амал қилиш муддатини узайтириш ва тинчликни мустаҳкамлаш учун музокаралар давом эттирилади.