Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Фаластинни давлат сифатида тан олиш арафасида Ғарб иттифоқчиларига дипломатик босим ўтказмоқда

Исроил Фаластинни давлат сифатида тан олиш арафасида Ғарб иттифоқчиларига дипломатик босим ўтказмоқда

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳу Франция президенти Эммануэль Макрон ва Австралия бош вазири Энтони Албанезега йўллаган мактубларида уларни Фаластин давлатини тан олиш орқали антисемитизмни кучайтиришда айблади.

Нетаняҳунинг кескин баёнотлари Ғарб иттифоқчилари билан тобора чуқурлашиб бораётган зиддиятдан далолат бермоқда. Франция ва Австралия келаси ой Фаластин давлатини тан олишини маълум қилган охирги давлатлардан бири бўлди.

Франция бу қадамни «икки давлат ечими ва минтақада тинчликка эришиш» учун деб баҳолаган бўлса, Исроил ва АҚШ буни «ҲАМАС террорини мукофотлаш» сифатида танқид қилмоқда.

Австралия ва Исроил ўртасида муносабатлар ҳам кескинлашди: Канберра айрим исроиллик ўта ўнгчи сиёсатчиларга виза беришдан бош тортганидан сўнг, Тел-Авив Австралия дипломатларига нисбатан чекловлар киритди.

Киритилди: 17:42 21.08.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!