Исроил армияси Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар заифлашгани ва Сурияда Башар ал-Ассад режими қулаганидан сўнг Эрон ядро иншоотларига зарба бериш имкониятини эълон қилди, деб хабар бермоқда Исроил ОАВлари.
Нашрнинг ёзишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар тайёргарлигини оширишда ва Эрон ядровий инфратузилмасига эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўришда давом этмоқда.
❕ Ҳарбий экспертларнинг фикрича, Эроннинг яккаланиб қолиши Теҳронни йўқотилган тўхтатувчи кучини қоплаш учун ядровий дастурини янада ривожлантиришга ундаши мумкин.