Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил элчиси ЕИни Ғазо масаласида Исроилга босим ўтказмасликка чақирди

Исроил элчиси ЕИни Ғазо масаласида Исроилга босим ўтказмасликка чақирди

Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.

Регев Ирландия, Нидерландия, Испания ва Словения каби давлатларни Исроилга қарши кескин танқиди учун қоралаб, Франция, Германия ва Британия етакчиларига уларнинг баёнотлари ҲАМАС ва антисемит кучларга ёрдам бераётганини айтди.

У, ЕИнинг Horizon Europe илмий-тадқиқот дастурида Исроил иштирокини тўхтатиш ёки савдо алоқаларини чеклаш ғоясига қарши чиқди. Регевнинг таъкидлашича, уруш узоққа чўзилган сари Исроилга дастлабки қўллаб-қувватлаш пасайган, шу боис икки томон муносабатлари «бурилуш нуқтаси»да турибди.

Элчи Европа жамиятида антисемитизм кучайганини ва «Европада яҳудий бўлиш хавфли» бўлиб қолганини таъкидлади. Унинг фикрича, Ғазо ҳақидаги танқид айрим ҳолларда яҳудийларга қарши ҳужумларни оқлайди ва қўзғайди.

Киритилди: 16:55 13.08.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!