Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил душанба куни Ғазода геноциднинг олдини олиш чоралари ҳақида ҳисобот бериши керак

Исроил душанба куни Ғазода геноциднинг олдини олиш чоралари ҳақида ҳисобот бериши керак

26 февраль куни Халқаро Адлия Суди томонидан Ғазода фаластинликларнинг геноцид қилинишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўриш учун Исроилга берилган ойлик муҳлат Жанубий Африка Республикаси томонидан олиб борилган иш доирасида тугайди.

Душанба куни Исроил, Геноцид конвенциясини бузганликда айбланиб, Халқаро судда кўриб чиқилаётган ишда фаластинликларни геноциддан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни судга тақдим этиши мумкин. Айни пайтда унинг Ғазодаги ҳужумлари ва қонунбузарликлари давом этмоқда.

Исроил 26 январь куни Суд қарорига мувофиқлигини намойиш қилиши ва фаластинликлар геноцидининг олдини олиш учун кўрган чораларини тасвирлаши керак.

Бироқ 12 январь куни Суд мажлисида Ғазодаги геноцидни инкор этган Исроил, Фаластинликларга қарши ҳужум ва ҳуқуқбузарликларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 23:14 25.02.2024. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!