Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилга ҳужумларини кучайтиради

A A A
Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилга ҳужумларини кучайтиради

Исроил Бош штаб раҳбари Герци Ҳалеви, Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳилга ҳужумларини кучайтиришини очиқ айтди.

Армия томонидан эълон қилинган ёзма баёнотга кўра, Ҳалеви юқори мартабали ҳарбийлар билан вазиятни кўздан кечирди.

Учрашув чоғида у Исроил армияси Ғарбий Соҳилда “эҳтимолий ҳужумлар уюштириши мумкин бўлганларни қўлга олиш учун яқин кунларда муҳим операцияларга тайёр бўлиши кераклигини” айтди.

Ҳалеви, шунингдек, юқори мартабали ҳарбий амалдорларга Ғазо сектори ва Ливанда ҳужумларни қайта бошлаш режаларини ишлаб чиқишни буюрди.

2023-йил 7-октябрдан кейин Исроил армияси Ғарбий Соҳилда ҳужум ва рейдларни кучайтирди.

2023-йил 7-октябрдан буён ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил аскарлари ва Фаластин ерларига исроиллик ўзбошимчалик қилувчиларнинг ҳужумлари натижасида 843 нафар фаластинлик, жумладан 167 нафар бола ҳалок бўлди.

Киритилди: 13:33 21.01.2025. Ўқилди: 1163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!