Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил бош раввини Самарқандга ташриф буюрди

A A A
Исроил бош раввини Самарқандга ташриф буюрди

Исроил бош раввини (иудаизмда диний унвон) Давид Барух Лау бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Меҳмонларни шаҳар ҳокими ўринбосари Толиб Набиев ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов кутиб олди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Меҳмонлар, дастлаб, вилоят ўлкашунослик музейидаги А.Калонтаров уй-музейи, «Ор Авнер» яҳудийлар синагоги, Регистон мажмуаси ва Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлигида расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги, турли диний ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ўзбекистонга жўнатилган яҳудий оилалар бугун Самарқандда ҳам, Бухорода ҳам ўзбек халқи билан аҳил-иноқ яшаётгани, мамлакатингизда инсонпарварлик, бағрикенглик тамойиллари мустаҳкам қарор топганидан далолатдир. Бу ерда яҳудийларнинг ўзига хос тарбияси, урф-одатлари асраб-авайланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётгани, бу ҳукуматингиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани қувонарлидир. Бундай дўстлик ва ҳамжиҳатликка ҳавас қилса арзийди. Самарқанддаги эътиқод эркинлиги, меҳмондўстлик ҳақидаги таассуротларимни ўз юртимдагиларга ҳам, албатта, гапириб бераман.

Давид Барух Лау, Исроил бош раввини 

Учрашувда ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 13:50 04.07.2018. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар