Бугун Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Исроил Кац илк бор ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини очиқ тан олди.
"Теҳрон, Ғазо ва Ливандаги Ҳания, Синвар ва Насруллоҳга қилганимиз каби, биз ҳусийларга жиддий зарар етказамиз, уларнинг стратегик инфратузилмасини ва раҳбариятини йўқ қиламиз", деди Кац.
Босқинчи мамлакат мудофаа вазирининг таъкидлашича, жиноятчи Исроил ҳусийлар босимини тўхтатиш учун қатъий ҳаракат қилиш ниятида. Унинг сўзларига кўра, зарбалар Яманнинг муҳим ҳудудлари, жумладан, Ходайда ва Сана шаҳарларига қаратилган.