Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил бир неча кун ичида Эроннинг нефть қазиб олиш корхоналарига зарба беришини маълум қилди

Исроил  бир неча кун ичида Эроннинг нефть қазиб олиш корхоналарига зарба беришини маълум қилди

Оқ уй Исроил билан Эроннинг Исроил ҳудудига қилган кенг кўламли ракета ҳужумига жавобни муҳокама қилмоқда, деб маълум қилди AҚШ Президенти Жо Байден.
Байден унинг жамоаси Эрон ҳужуми давомида Исроил ҳамкасблари билан алоқада бўлганини ва ҳужумнинг AҚШ ҳамда Исроилнинг ҳарбий имкониятлари туфайли "барбод бўлганини" таъкидлади. Илгари Исроил Мудофаа армияси вакили Даниэл Ҳагари Эроннинг аксарият ракеталари Исроил, AҚШ ва бошқа номи ошкор этилмаган иттифоқчи давлатлар томонидан уриб туширилганини билдирган эди.

Бу орада, Axios нашри Исроил расмийларига таяниб, Тель-Aвив бир неча кун ичида "жиддий жавоб зарбаси" беришини, бу зарба Эроннинг нефть қазиб олиш корхоналари ва бошқа стратегик объектларига қаратилиши мумкинлигини ёзмоқда. Шу билан бирга, Теҳрон AҚШни бу можарога аралашмасликка чақирди, деб хабар берди Tasnim ахборот агентлиги Ерон ташқи ишлар вазири Aббос Aроқчи сўзларига таяниб.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун Нью-Йоркда Яқин Шарқ бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Киритилди: 13:15 02.10.2024. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!