Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил авиацияси Ливан жанубига навбатдаги зарбаларини уюштирди

Исроил авиацияси Ливан жанубига навбатдаги зарбаларини уюштирди

Эрон ҳукуматининг маълумотларига кўра, Исроилга қаратилган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг 100 га яқин ракета учириш қурилмаси ҳужумга учраган.

Исроил телеканаллари Ливаннинг ғарбий Бекаа вилоятидаги Мидон ва Айн ат-Тина атрофларига зарбалар берилгани ҳақида хабар бермоқда. «Ҳизбуллоҳ» бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ўз нутқида Исроилнинг бугунги кенг кўламли ҳужумларига изоҳ бериб ўтар экан, жавоб зарбалари қачон ва қаерда бўлиши ҳақида гапирмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Исроилга Ҳамаснинг сиёсий етакчисини ўлдиргани учун жавобан зарба бериш билан Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий, шунингдек, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Сардар Саломий таҳдид қилган эди

Киритилди: Бугун 06:34. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!