Исроил қўшини ҳарбий техникалар ёрдамида Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига бостириб кирди.
Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Исроил босқинчи кучлари душанба куни тонгда Женин шаҳрига бостириб кирди", — дейилади агентлик хабарида. Агентлик қайд этишича, ҳарбийлар ҳарбий техника ва бульдозерлар ҳамроҳлигида шаҳарнинг шарқий қисмига Ҳалима Ал-Саадия ва Баядер маҳаллалари йўналишида бостириб киришган.