Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий хизматчилар учун хавф туғдирган террорчини йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Ғазо сектори шимолида ҳаракат қилаётган ҳарбий кучлар "сариқ чизиқ"ни кесиб ўтган ва аскарларга яқинлашган террорчини аниқлади, бу эса уларнинг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солди. Шахси аниқлангач, ҳарбийлар хавфни бартараф этиш учун террорчини зарарсизлантирдилар", — дейилади баёнотда.
Матбуот хизматининг қайд этишича, Исроил бўлинмалари Ғазо секторида "оташкесим келишувига мувофиқ жойлаштирилган ҳолатда қолмоқда" ва "ҳар қандай тўғридан-тўғри хавфни бартараф этиш учун ўз фаолиятларини давом эттирадилар".