Исроил ҳарбийлари Ливаннинг турли ҳудудларида "Ҳизбуллоҳ" нишонларига қарши янги ҳужумлар сериясини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Ҳизбуллоҳ"нинг сулҳ битимини бир неча бор бузганига жавобан Исроил армияси Ливаннинг бир нечта ҳудудларида "Ҳизбуллоҳ" террорчилари нишонларига зарба берди", дейилади баёнотда.