ИДнинг 98-дивизияси Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» террорчилик ташкилоти инфратузилмасига қарши чекланган операцияни бошлади, деб хабар қилди Исроил армияси матбуот хизмати.
Операцияда махсус кучлар, ҳаво-десант бригадаси ва зирҳли кучлар бригадаси иштирок этмоқда. Улар бир неча ой давомида бунга тайёргарлик кўришган. Операция олдидан гуруҳ раҳбарияти йўқ қилинди, кўп сонли қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Айни вақтда Исроил авиацияси Байрутнинг Даҳия туманидаги Ҳизбуллоҳнинг марраларига зарба беришда давом этди.
Ҳукумат аввалроқ операциядан мақсад ўн минглаб исроилликларга мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги ўз уйларига қайтишига рухсат бериш эканини эълон қилган эди. Улар Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари туфайли қочқинга айланишди.