Исроил армияси Ливаннинг жанубий Набатия вилоятида жойлашган Айта аль-Шааб шаҳрига артиллерия ҳужуми амалга оширди.
Бу ҳақда Ливан оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар, яраланганлар ёки йўқ қилинган иншоотлар ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ.
Таъкидланишича, 2024 йил 27 ноябрда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай, Исроил ҳарбийлари деярли ҳар куни Ливан жанубидаги ҳудудларга қуруқлик ва ҳаво орқали ҳужумлар уюштириб келмоқда.