Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг Радван элита кучларига тегишли инфратузилма ва қурол омборларига бир қатор ҳаво ҳужумларини якунлади.
Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
"Ҳизбуллоҳ" ташкилоти Ливан жанубидаги террорчилик инфратузилмасини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Радван кучларининг Исроил давлатига зарар етказиш имкониятларини қайта тиклашга қаратилган", — деди Исроил армияси.
Исроил армияси шунингдек, зарбалар натижасида тинч аҳолига етказиладиган зарарни минималлаштириш чораларини кўрганини, жумладан, эвакуация қилиш буйруғи, аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланиш, ҳаводан кузатув ва бошқа разведка маълумотларини кўрганини таъкидлади.
Ҳарбийларга кўра, қурол-яроғ омборлари "тинч аҳоли пунктида жойлашган бўлиб, "Ҳизбуллоҳ"нинг Ливан тинч аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдаланишига яна бир мисол бўла олади".