Исроил Қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ўтган тун Жанубий Суриядаги Хадер посёлкаси ҳудудида рейд амалга оширди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Report.
Баёнотга кўра, операциянинг асосий мақсади — қурол-яроғ контрабандасини тўхтатиш бўлган. Ҳудудда бир неча шубҳали шахс қўлга олиниб, савол-жавоб қилинган. Рейд давомида асоссиз қурол-аслаҳалар топилиб, мусодара қилинган.
"210-дивизия ҳарбийлари ҳозир ҳам ушбу ҳудудда жойлаштирилган ҳолда фаолият юритмоқда. Улар Сурияда террорчи гуруҳларнинг жойлашиб олишига йўл қўймаслик орқали Исроил тинч аҳолисини, айниқса Голан тепаликлари аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилмоқда", — дейилади расмий баёнотда.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан Сурия томонидан расмий изоҳ берилмади.