Исроил мудофаа кучлари Эрондан "Ҳизбуллоҳ" ташкилотига маблағ ўтказишда иштирок этган Хайсам Абдулла Бакри йўқ қилинганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, унинг компанияси "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти учун Эрон Қудс кучларидан олинган маблағларни сақлаш ва ўтказиш механизми бўлиб хизмат қилади".
"Ушбу маблағлар "Ҳизбуллоҳ" томонидан ҳарбий мақсадларда, жумладан, қурол-яроғ сотиб олиш, уларни ишлаб чиқариш ва жангчиларга маош тўлаш учун ишлатилади, шунингдек, террорчилик мақсадларида ва "Ҳизбуллоҳ"нинг террорчилик фаолиятини давом эттиришни молиялаштириш учун йўналтирилади", - дея таъкидлайди ИА матбуот котиби.